Спорт ўқитувчилари учун кутубхона
                                                                        Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Самарқанд филиалида янги замонавий ахборот-ресурс маркази фойдаланишга топширилди.
Ахборот-ресурс марказининг 10 мингдан зиёд китоб фонди бўлиб, уларнинг 5 мингдан ортиғи ўзбек ва хорижий тиллардаги дарсликлар, жисмоний тарбия ва спорт соҳасига оид ўқув-услубий қўлланмалар, 500 га яқин бадиий адабиёт ва луғатларни ташкил этади. Шунингдек, кутубхонага 6 та замонавий компьютер ва керакли жиҳозлар ўрнатилди. 
Тадбирда малака ошириш курсига келган барча тингловчилар Ахборот-ресурс марказининг фонди билан танишиб, китоб иши, китобни яратиш, тайёрлаш, уни тарқатиш, сақлаш, тавсифлаш ва ўрганиш билан боғлиқ фикрлар алмашилди.
Салом ҲАКИМОВ.