Спортчилар кўчат ўтқазди
- 11.11.2022 17:43
- 11
- Спорт
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Спортни ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан республика бўйлаб “Табиат учун бирлашайлик!” шиори остида мевали, манзарали ва бута кўчатларини экиш бўйича оммавий флешмоб-тадбирига старт берилди.
Бугун тадбир доирасида Самарқанд шаҳридаги олий спорт маҳорати институтида Спортни ривожлантириш вазири А.Икромов бошчилигидаги спорт соҳаси ходимлари, фахрийлар ва спортчилар мевали, манзарали дарахт кўчатлари экди.
Акция доирасида Самарқанддаги 31 та таълим муассасасида 4 минг туа, республика бўйича 56 минг туп мевали ва манзарали кўчатлар ўтқазилади.