ССВ: Мактаб сумкасини танлаш ва ундан фойдаланишда нималарга эътибор бериш керак?
🗓 Янги ўқув йили бошланишига саноқли ҳафталар қолди. Ҳозирданоқ бозору дўконларда ўқув қуроллари ва кийим-кечаклар савдоси авжида. Бундай вазиятда энг кўп харид қилинадиган маҳсулотлардан бири — мактаб сумкалари!
🔎 Аммо кўпчилик болалар уларни танлашда портфелнинг ташқи кўринишига, ота-оналар эса чидамлилиги, қулайлиги ҳамда баҳосига алоҳида эътибор қаратишади.
❓Хўш, бу борада тиббиёт мутахассисларининг тавсиялари қандай?
🔽 Республика болалар ортопедия маркази директори Акбар Тиляков шу мавзудаги мулоҳаза ва хулосалари билан ўртоқлашди.
🩻 — Нотўғри танланган ва фойдаланилган рюкзаклар мактаб ёшидаги болаларнинг умуртқа поғонаси ҳамда мушаклари учун ортиқча юкламани келтириб чиқаради, — дейди мутахассис. — Бу ҳолат келгусида сколиоз каби касалликларнинг ривожланиш хавфини ошириши мумкин.
🔹 Мактаб сумкаси боланинг орқа қисмига қулай жойлашадиган ўлчамда, тасмалари елка қисмига ботмайдиган кенг ва юмшоқ ёстиқчали қопламалар билан таъминланган бўлиши лозим.
🩺 Матоси сув ўтказмайдиган, орқа астари эса юпқа бўлмаслиги керак. Акс ҳолда, сумка ичидаги қатиқ буюмлар, китоблар жилдининг бурчаклари кураклар ҳамда бел соҳасида оғриқ ва жароҳатларни келтириб чиқариши хавфи бор.
❗️Рюкзакларни икки елкага баравар осиш тавсия этилади. Бу оғирликнинг тана бўйлаб мувозанатли тақсимланишига хизмат қилади ва умуртқа поғонаси эгрилиги билан боғлиқ патологиялар келиб чиқишидан асрайди.
✅ Мактаб сумкаси белдан пастга тушмаган ҳолатда, лекин ундан 5 сантиметрдан кам бўлмаган узунликда тақиб юрилиши мақсадга мувофиқ.
‼️ Рюкзакнинг умумий оғирлиги бола вазнининг 10-15 фоизидан ошмаслиги керак. Бу меъёр кичик ёшдаги ўқувчилар учун тахминан 3-5 килограмм, ўрта синфдаги болажонлар учун 6-8 килограммга тенг.
▶️ Сумкага ўқув қуроллари ва жиҳозларини жойлаштириш ҳам муҳим жараён. Жумладан, оғир нарсалар рюкзак ўртасига, енгиллари ҳар икки томонига мувозанатли солингани маъқул.
📌 Қолаверса, катта ҳажмдаги, оғир ва ноқулай рюкзаклардан фойдаланиш болажонларнинг зинапоя ва йўлакларда йиқилиш хавфини оширади, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги
матбуот хизмати.