Судлар журналистларга ўз фаолиятини ошкор этадими?

Вилоят маъмурий судида Самарқанд шаҳар маъмурий ҳамда жиноят ишлари бўйича судлар ҳамкорлигида суд муҳокамаси ошкоралиги ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Самарқнд шаҳар маъмурий суди раиси О.Пардаев вилоят ОАВ вакиллари, блогер ва журналистларни Олий суд пленумининг 2020 йил 21 февралдаги “Суд муҳокамаси ошкоралигини ва судлар фаолиятига доир ахборот олиш ҳуқуқини таъминлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти, унинг ижросини таъминлаш бўйича судлар олдидаги асосий вазифалар бўйича ахборот берди.
Тадбирда журналистларнинг суд жараёнларида иштирок этиши, уларнинг очиқ ва ошкора суд ҳужжатлари билан танишиши билан боғлиқ саволларига жавоб олинди.