Сунъий йўлдошларни учирадиган замбарак
Хитойда сунъий йўлдошларни космосга учирадиган электромагнит тўп яратиш ниҳоясига етмоқда.
Аслида бу Жюль Верн ўз асарида бир пайтлар илгари сурган хаёлий ғоянинг амалдаги рўёбидир. Машҳур фантаст шу тариқа Ерда улкан замбаракдан отилган ракета - снарядда одамларни Ойга учиширишни таклиф этганди.
Тўғри, тез орада одамларни бундай снарядларда тирик қолмаслиги, бунинг устига ракетани нафақат Ойга, балки Ер орбитасига чиқаришга ҳам қувват етишмаслиги маълум бўлди.
Аммо ҳозир электроника ва техника ривожланиши билан кўп нарса ўзгарди. Бундай замбаракни қуришни уддасидан чиқа олмаган АҚШ хитойликларни танқид қилаётган бўлса-да, Хитой йўлдошларни космосга учирадиган замбарак харажатларни қисқартириб, анча арзонлаштиришни айтмоқда.
Арвоҳлар таъқиби
Зимбабвенинг Булаваё шаҳрида яшовчи оила уларга кўзга кўринмас арвоҳлар тинчлик бермаётганидан арз қилмоқда.
Бобо ва момо ҳамда 3 фарзанд ўтган йилнинг ноябрь ойидан бери уларга арвоҳлар тахдид қилаётганини таъкидлади. Улар яшаётган уйда ғалати ҳодисалар содир бўляпти: эшик ва деразалар ўз-ўзидан очилиб кетади, буюмлар бирданига учиб, ҳавода ғойиб бўлади ва яна пайдо бўлади. Чироқ ўзи ёниб, ўзи ўчиб қолади. Болалар эса уйғонганда сочлари олинган бўлади. Бир куни бир болани оёғи пичоқланди.
Полиция ҳам, фолбинлар-у муллалар ҳам бечора оилага ёрдам беролмаяпти. Аксинча, дин пешволари аралашгач, кўзга кўринмас таҳдидлар бадтар кучайди, оила бошқа шаҳарга кўчиб ҳам бу кўринмас тажовузкорлардан қутулолмаяпти.
Т.Шомуродов тайёрлади.