Сурат ҳам гўзалликни акс эттиролмади!
- 17.11.2021 13:37
- 111
- Жамият
Тонгда уй деразасидан ташқарига қарадим. Биринчи қор ёғибди. Ўзи совуқ эсада, кўнгилга илиқлик беради қор.
Баҳайбат чинорнинг олов ва олтин тусдаги барглари оппоқ қорга бурканиб, жудаям нафис кўриниш бермоқда эди.
Телефонда фотога муҳрладим, аммо фото тасвирни тўлиқ ўз ҳолича, гўзалликни тўлақонли ифода эта олмади.
Шерзод СУВОНҚУЛОВ, Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
Таҳририят: Биринчи қор доим кишига ўзгача кайфият беради. Қайси соҳада ишламанг, гўзалликка ошно экансиз, қалбингиз табиат сирларига ошуфта экан, буни билдиришдан уялманг. Азиз мухлислар, кўнглингиздан кечаётган фикрларни бизга ҳам улашинг, манзилимизни биласиз.
Теглар:
qor
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа