Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Москвада қалин қор ёғиши кутилмоқда

"Москвада жума ва шанба кунлари қорли апокалипсис (сурункали ва қалин қор ёғиш) ҳолати кутилмоқда, - деди «Фобос» об-ҳаво марказининг етакчи ходими Евгений Тишковец. - Шу кунларда қор ёғиши 36 соатгача давом этади, шамолнинг тезлиги сониясига 20 метргача етади".

"Жума-шанба кунлари Марказий Россияга ёпирилаётган Болқон «Волкер» циклони сабабли 36 соат мобайнида жуда кучли интенсивликдаги тўхтовсиз қор ёғади", дея мутахассис сўзларини келтиради РИА Новости.

Тишковец Марказий Россияда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача етишини таъкидлади. Унинг айтишича, кўриш масофаси 500 метргача ёки ундан ҳам қисқаради ва баъзида деярли умуман ҳеч нарсани кўриб бўлмайди.

"Бу «қора қорли бўрон»га жуда яқин ҳодиса. Шу кунлари одамлар «темир отлар»ини уйда қолдирганлари маъқул», дея таъкидлади Тишковец.

Метеорологнинг қўшимча қилишича, шанба кунигача қор 67 сантиметрга етади, ойлик ёғингарчилик 100 фоиз миқдори бир ярим кун ичида тушади.

Синоптикларнинг айтишича, бу - шаҳарда кўп йиллардан бери бўлмаган ҳақиқий қорли коллапс бўлади.