Сурхондарёнинг собиқ ҳокимини Самарқанд суди оқлади

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди кассация инстанцияси жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг 2014 йил 18 августдаги ҳукмининг Н.Чориев, В.Азизов, Р.Раҳмонов, Ф.Қурбонов, А.Пардаевга оид қисмини бекор қилиш юзасидан Сурхондарё вилоят прокурори томонидан кассация тартибидаги протести ҳамда В.Азизовнинг кассация тартибида шикоятига асосан жиноят ишини кўриб чиқди.

Кассация инстанцияси ажримига асосан жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти судининг 2014 йил 18 августдаги ҳукмининг  Н.Чориев, В.Азизов, Р.Раҳмонов, Ф.Қурбонов, А.Пардаевга оид қисми бекор қилинди.

Ушбу фуқаролар реабилитация қилиниши (оқланиши) муносабати билан уларга етказилган мулкий, маънавий ва бошқа зиённи қоплаш оқибатларини Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган тартибда даъво билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Кассация тартибида келтирилган протест ва шикоят қаноатлантирилди.

Ж.БОТИРОВ,
жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти суди судьяси