Сув париси синдроми билан туғилган қизча 10 йил яшади
Бу қизалоқ ўз касаллиги ҳақида катталарча фикр юритар ва нималарни бошдан кечириши мумкинлигини жуда яхши фаҳмлаши орқали атрофдагиларни ҳайратлантирарди. Шу билан бирга у ҳаётдан чин дилдан завқланарди.
Шайло ўзини сув париси дерди, чунки бу камдан-кам учрайдиган касаллик ҳақиқатан ҳам “сув париси синдроми” дейилади. Қизалоқ соатлаб онаси тиззасида ўтиришдан бахтли эди, отаси билан аравачада сайр қилиб, капалакларни кузатишни яхши кўрарди.
The 1999 йилда Американинг Мэн (Kennebunkport, Maine) штатидаги оилада жуда кам учрайдиган сиреномелия касаллиги, яъни оёқлари бирлашган ҳолда фарзанд туғилди.
Шайло Пепин туғилганда, дарҳол бола унчалик оддий эмаслиги маълум бўлди – қизчанинг оёқлари ўрнига сув париси думига ўхшаш нарса бор эди. Илм-фанга бу касаллик нафақат кам учраши, балки чақалоқлар яшаб кетмаслиги билан маълум. Тиббиёт тарихида дунёда фақат бир нечта одам ушбу касаллик билан туғилиб тирик қолган, бироқ кўп яшамаган. Шифокорларнинг касаллик қандай кечиши ва олдиндан қилган барча нохуш прогнозларига қарамай, Шайло уларнинг бирига айланди. Бундан ташқари, Шайло сув париси синдроми билан туғилиб 10 ёшигача яшаган дунёдаги ягона қиз бўлди.
Сув парисининг сийдик пуфаги, тўғри ичаги ва яна бошқа бир неча тана аъзолари йўқ эди, иккита ўрнига фақат битта тўртдан бир қисмга эга буйраги бўларди. Шу тарзда у дастлаб ўзига берилган бир неча кун, кейин ойлар ва йиллар давомида яшади. Қизалоқ бир неча операцияларни бошдан кечирди, ажабланарлиси, унинг ақлий ривожланиши ўзи ёшидаги оддий соғлом болалага қараганда анча олдинда эди.
У ҳақда олинган бир неча ҳужжатли фильмларда Шайлонинг ёқимтой ва хушчақчақ эканлигини кўриш мумкин. Журналистлар билан суҳбатда Шайло ўзи, атрофдаги дунё, Худо ва ўша пайтда уни банд қилган барча нарсалар ҳақида ўз фикрларини бажонидил баҳам кўради.
8 ёшида у ўзининг аҳволи ҳақида бутунлай катталарча гапириши мумкин эди. Шундай қилиб, у журналистларга сиреномелия нималиги, у қандай ҳолатларда содир бўлишини тушунтириб берди. Отаси Элмернинг айтишича, қизида тақдирдан хафа бўлиш учун барча асослар бор эди, лекин у ҳеч қачон бундай қилмаган. Аксинча, у ҳар доим одамларга унинг касаллиги ташвишланадиган нарса эмаслигини кўрсатишга ҳаракат қиларди.
Шайло онасидан ҳар куни ўзини камалак рангидаги турли хил ранглардаги чиройли кийимлар кийинтиришни сўрарди. У капалакларни яхши кўрарди – улар унга ҳақиқий завқ бағишларди.
Қизалоқ касалхонадаги зерикарли тиббий текширувлар ва операцияларни ҳайратланарли чидамлилик билан бошдан кечирди. Сув париси қизчанинг ҳаётни яхши кўришини ҳеч нарса бузолмагандек туюларди. Шифокорлар Шайлога парҳезга ўтишни таклиф қилганида, идрокли қиз севимли ширинликларидан воз кечиб рози бўлди.
У сузишни, турникда тортинишни, ҳатто рақсга тушишни ҳам биларди ва ўзининг 10 ёшини бассейнда нишонлади.
Икки ой ўтгач, Шайло касал бўлиб қолди. У ўзи туғилганида содир бўлгани каби яна бир мўъжизага муҳтож эди, лекин афсуски, бу сафар мўъжиза содир бўлмади.
Шайло Пепин пневмониядан вафот этди, шифокорларнинг барча ҳаракатларига қарамай қизалоқни сақлаб қолишнинг иложи бўлмади.
Жасур Шайло ўз оиласи, дўстларининг қалби ва хотираларида ҳам, тиббиёт тарихида ҳам 10 йил бахтли яшаган сув париси сифатида муҳрланиб қолди.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.