Сув полоси бўйича чемпионатда самарқандликлар 4 поғонада

Самарқанд шаҳрида спортнинг сув полоси тури бўйича 2001-2002 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида олти жамоа иштирок этди.

Мусобақа якунига кўра, умумжамоа ҳисобида ўғил болалар ўртасида наманганлик спортчилар жамоаси биринчи ва иккинчи, Тошкент шаҳар жамоаси учинчи ҳамда Самарқанд вилояти жамоаси тўртинчи ўринни қўлга киритди.

Қизлар ўртасидаги баҳсда Тошкент вилояти жамоси биринчи, Наманган вилояти спортчилари иккинчи, Тошкент шаҳар жамоаси учинчи ва хоразмлик спортчилар тўртинчи ўринга муносиб топилди.

Мусобақа ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари топширилди.