Тадбиркорга божхона имтиёзи
Бу борада Президентимизнинг жорий йил 29 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори дастуруламал бўлмоқда.
Қарор асосида 10 мингдан ортиқ товарлар бўйича божхона божи ставкаси пасайтирилиб, шундан 6240 та товар турлари учун божхона божи бекор қилинди. Божхона божи ставкасининг ўртача арифметик ҳисоби олдинги қарорлар бўйича 15,6 фоизни ташкил этган бўлса, янги қарор билан улар 2,5 бараварга камайтирилди ва 6,5 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, жами акциз солиғига тортиладиган 242 товардан 214 таси бўйича акциз солиғи миқдори туширилиб, шундан 114 товар учун бундай солиқ бекор қилинди. Акциз солиғи ставкасининг ўртача арифметик ҳисоби олдинги қарорлар бўйича 33,5 фоизни ташкил этган бўлса, янги қарор билан улар икки бараварга камайтирилди ва 17,9 фоизни ташкил этди.