Тадбиркорлар учун очиқ ахборотлар

Унга кўра, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими яратилди. Яъни, субъектларни давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан ўтказувчи органлар ва ваколатли ташкилотларнинг бу жараёндаги электрон ҳамкорлигини таъминловчи ахборот-коммуникация технологиялари маълумотлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига киритиб борилмоқда. 
 Аҳамиятлиси, бу билан тадбиркорлик субъектлари давлат статистика органларининг корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат регистри маълумотлар базасида ўзлари учун очиқ бўлган ахборотларни олишлари учун қулайликлар яратилди. Ҳозирда вилоятимизда фаолият юритаётган 17 261 нафар тадбиркорлик субъекти (шундан 291 таси хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар) ҳам бундай имкониятдан тўла фойдаланмоқда. Ташқи фойдаланувчилар, бевосита давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz расмий сайтида реал вақт режимида, сўралаётган юридик шахснинг СТИР рақамини киритиб, юридик шахс тўғрисидаги ахборотни олиши мумкин. 

Шодмон ТОШПЎЛАТОВ, 
вилоят статистика бошқармаси
ахборот хизмати мутахассиси.