Тадбиркорлик – фаровонлик калити
Тадбиркорман. 2013 йили "Агробанк"нинг Иштихон туман филиалидан 60 миллион сўм кредит олиб, 6 та ишчи билан фаолиятимизни бошлагандик. Давлатимиз томонидан тадбиркорларга берилаётган имтиёзлар йил сайин кўпайтирилаётгани туфайли ишлаб чиқараётган маҳсулотимиз ҳажми ва турлари ҳам ортиб бормоқда. Дастлаб фаолиятимизни лак-бўёқ ва қуруқ қоришмалар ишлаб чиқаришдан бошлагандик, кейинчалик 10 турдан ортиқ рангли бўёқлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Ўозирда маҳсулотларимиз тури 50 дан ошди.
Президентимиз табрикда 2018 йил Ўзбекистон тараққиётида ҳал қилувчи йил бўлади, дея алоҳида таъкидлади. Биз, тадбиркорлар ҳам ана шу эзгу мақсадга эришишда, албатта, ўз меҳнатимиз билан муносиб ҳисса қўшамиз. Насиб бўлса, бу йил инвестиция жалб этиб, корхонамизни кенгайтириш ва ишлаб чиқаришни халқаро андозаларга мослаштиришни режалаштирганмиз. Бунинг учун Хитойга бориб, замонавий ускуналар келтириш, маҳсулот турини кўпайтириш ва ишчилар сонини 50 нафарга етказиш ниятидамиз.
Маҳмуд ТУРДИЕВ, Иштихон туманидаги "Иштихон мега стар инвест" масъулияти чекланган жамияти директори.