Талабалар контракт пулини 4 га бўлиб тўлаши мумкин

Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинишича, Президентнинг тегишли Фармонига асосан, 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб:

➖ ОТМларда асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сони 2 бараварга қисқартирилади;

➖ Ўзбекистон ОТМларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича квота босқичма-босқич 2 бараварга оширилади;

➖ республика ОТМлари талабаларига ўқув йили давомида тенг улушларда камида 4 маротаба ўқиш учун тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади.