Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Тамаки эккан фермерга маъмурий чора кўрилди

Каттақўрғон тумани "Эштурдиев Шербек даласи " фермер хўжалиги томонидан 2021 йил пахта ҳосили учун мўлжалланган 6,3 гектар ер майдонига ноқонуний равишда тамаки экини экилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган суриштирув натижаларига кўра, Каттақўрғон тумани ҳокимининг 2021 йил 13 мартдаги қарорига асосан “Эштурдиев Шербек даласи” фермер хўжалиги томонидан 42 гектар ер майдонида пахта, 33 гектар ерда ғалла, 8 гектарда мойли экинлар, 7 гектарда сабзавот ва 2,5 гектар ер майдонида картошка экиш режалаштирилган.

Аммо, фермер хўжалиги раҳбари мойли экинлар экилиши режалаштирилган ер майдонининг 6,3 гектарида ноқонуний равишда, ўзбошимчалик билан тамаки, 1,5 гектар ер майдонида маккажўхори экинларини экиб, парваришлаётган экан.

Мазкур ҳолат жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судида кўриб чиқилди. Суд қарорига кўра, фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан маъмурий жазо чораси белгиланди.

Нурали Намозов,

"Ўзагроинспекция"нинг Каттақўрғон тумани бўлими бошлиғи.