Тарихни ўзгартирган кашфиётлар
Аввалги мақоламизда кинематография, автомобилларь, самолёт кашфиётлари ҳақида ёзгандик. Бу сафар ҳам сизни қизиқтирган ном ва ихтиролар ҳақида таништиришни лозим топдик.
Фотоаппарат
Фотосуратлар асосчиси Жозеф Нисефор Ньепс объектив ва трубка билан жиҳозланган ўртаси очиладиган биринчи обскурант камерани лойиҳалашга муваффақ бўлди. 1822 йилда дунёдаги биринчи акс эттирилган “Дастурхон” фотосурати айнан унинг камераси билан олинган.
Жозеф ўз ихтиросини гелиограф деб атаган. Бу ихтиро янги технологиялар ёрдамида ўз хотираларини муҳрлаб қўйишни орзу қилган тараққиёт заршунослари орасида чинакам завқ сабабчиси бўлди. Фотосурат маданиятидаги биринчи қадамлар ортидан фильмлар, қоғозлар ва блаканаларнинг барча турдаги тест вариантлари пайдо бўла бошлади. Айтганча, нитроцеллюлозадан иборат фотографик плёнкани Гудвин исмли руҳоний ихтиро қилган.
Ушбу плёнкани рулонга жойлаштириш орқали 1880 йилда тадбиркор-ихтирочи Жорж Истмен унинг қулай ва универсаллигини яхшилади. Шундан сўнг Истмен энг муваффақиятли кино ва камера ишлаб чиқарувчилардан бири - бугунги кунгача бозоргир “Кодак” асосчисига айланди.
Радио
Радиотўлқинлар орқали масофадан хабарларни узатиш усули 1890 йилларда ишлаб чиқилган. Бугунги кунга қадар асосий ихтирочи ҳақидаги фикрлар бир-биридан фарқ қилиб келади. Александр Поповми ёки Гульельмо Маркони? Совет иттифоқида ҳатто Попов ихтиросининг 50 йиллигига бағишланган тадбир Москванинг Большой театрида давлат, фан ва санъат арбоблари иштирокида нишонланган.
Гап шундаки, ишлаб чиқарувчилар бир вақтнинг ўзида ишлаган бўлса-да, иккаласи ҳам бир-бирининг мавжудлиги ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмас эди. Натижада, Маркони томонидан патентнинг ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши уни дунёга танитди.
А.Попов эса ҳозирги кунгача кўплаб мамлакатларда қўлланилаётган чақмоқ детекторларини ишлаб чиқариш патентига эгалик қилди. Ушбу технология яқинлашаётган момақалдироқларни 50 километргача бўлган масофадан туриб аниқлаш имконини беради.
Телевизор
Ўзининг яратувчиси номи билан аталган “Нипков диски” - замонавий телевизорлар прототипи 1884 йилда немис муҳандиси Паул Нипков томонидан ишлаб чиқилган. 1920 йилда шотландиялик тадбиркор Жон Бред Паулнинг ихтиросига ишлов бериб, уни ривожлантиришга қарор қилди, шу сабабли айнан у механик телевизорнинг биринчи ихтирочиси ҳисобланади.
1964 йилга келиб Плазма ва суюқ кристалли (LCD) прогрессив телевизорлар америкалик муҳандислар - Дональд Битцер ва Гин Слоттоу туфайли пайдо бўлган. Бу телевизорларнинг тимсолини дунё фақат ўтган асрнинг 80-йиллари охирида кўрди.
1980 йиллар ўрталарида эса Япониянинг Casio компанияси LCD телевизорлар орасида инқилоб қилди, ўшандан бери янгидан-янги технологиялар пайдо бўлди. Эндиликда кўпгина замонавий телевизорлар ва экранларда люминесценцияга асосланган ёруғлик чиқарадиган диод - OLED ва AMOLED технологияларидан фойдаланилади.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.