Таътил давомида ОТМ талабалари коронавирус инфекциясига қарши эмланади

🦠 Маълум бўлишича, мамлакатимизга келган хорижий давлат фуқаросидан COVID-19 нинг янги Omicron штамми жорий йилнинг 7 январь куни аниқланган.

🔰 Республика махсус комиссиясининг қарори билан жамоат жойларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш устидан назорат кучайтирилмоқда.

🔹 Бунда, барча ташкилот, корхона ва муассасаларда, йирик савдо мажмуалари, супермаркетлар, кўнгилочар муассасаларнинг кириш қисмида ниқобда бўлиш, ижтимоий масофани сақлаш, тана ҳароратини ўлчаш амалиётига қатъий риоя этилиши таъминланади.

💉 Аҳолини тўлиқ эмлаш ва бустер доза билан эмлаш ишлари жадаллаштирилади.

✔️ Вазирлик, идоралар ва бошқа давлат ташкилотлари ҳамда хўжалик бирлашмаларида:

‼️ ишчиларнинг эмлангандан сўнг иш жойларига киритишга рухсат берилади. Мазкур тартибни бузган ташкилот раҳбарларига нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатъий чора кўрилади;

❌ мамлакатда амал қилаётган карантин чекловлари шароитида аҳоли саломатлигини таъминлаш мақсадида турли тадбирлар ташкил этиш тақиқланди.

👨🏻🎓 Олий таълим муассасалари талабалари ўртасида таътил давомида коронавирус инфекциясига қарши тўлиқ эмлаш чоралари кўрилади. Ушбу тадбирларга ОТМ раҳбарлари шахсан масъул этиб белгиланади.