Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

ТДАУ Самарқанд филиали талабаси "Мирзо Улуғбек ворислари" республика танлови ғолиби бўлди

Танловда Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали агробиология факультети 2-босқич талабаси Азизбек Абдуллаев доривор ҳисобланган артишок ўсимлигини лалми ерларда етиштириш ва ундан фармацевтика соҳасида кенг фойдаланиш лойиҳаси билан иштирок этди ва ғолибликни қўлга киритди.

- Танлов 100 баллик тизимда баҳоланди, мен 85,25 балл тўпладим, - дейди Азизбек Абдуллаев.

Ғолиблар базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида пул мукофоти ва диплом билан тақдирланди.

Шунингдек, республика босқичи ғолиблари истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек” жамғармаси томонидан ташкил этиладиган мақсадли ўқув курсларида бепул таҳсил олади.