Тежамкор лампалар - қулай, фойдали

Тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 июнда қабул қилинган “Энергияни тежайдиган лампалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва улардан фойдаланишга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган долзарб вазифалар хусусида сўз юритилди.
Семинарда истеъмолчиларга кам энергия сарфлайдиган ва кўп ёруғлик берадиган замонавий лампалардан фойдаланиш бўйича дунё тажрибалари ҳақида маълумот берилди.
Жорий йилнинг тўртинчи чораги мобайнида шундай тадбирлар Ургут, Жомбой, Паст Дарғом, Каттақўрғон туманлари электр таъминоти корхоналарида ҳам ўтказилди.
Қосим ХЎЖАМУРОДОВ,
«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси Самарқанд ҳудудий бўлими инспектори.