Техникаларни таъмирлаш учун 5,8 миллиард сўм сарфланди

Қиш қаҳратони ортга чекиниб, далада ерни шудгорлаш ишлари бошланмоқда. Мавсум олдидан деҳқонларимизга ёрдам бериш учун 100 дан ортиқ техник хизмат кўрсатиш масканларида пайвандчи, техник мутахассислар томонидан 5 миллиард 848 миллион сўмлик ишлар бажарилди. 

Мутахассисларимиз томонидан 2020 йил баҳорги дала юмушларида қатнашадиган 11 мингдан ортиқ тишли борона, 961 та чигит экиш сеялкаси, 1664 та чопиқ трактори ва культиватор, 400 га яқин минерал ўғит сепиш мосламаси, 200 га яқин ер текислагич, 440 та чизел, 432 та пуркагич, 570 та ҳайдов тракторининг техник ҳолати кўздан кечирилиб, сертификатлар берилди.

“Ўзагроинспекция”нинг Самарқанд вилояти бошқармаси ахборот хизмати.