Тинчлик учун Нобель мукофоти аёллар ҳуқуқлари ҳимояси учун берилди
- 06.10.2023 17:35
- 48
- Хориж
2023 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофоти эронлик ҳуқуқ ҳимоячиси Наргес Мохаммадига топширилди. Бу ҳақда Норвегия Нобель қўмитаси маълум қилди.
Мукофот унга "Аёлларга нисбатан зулмга қарши кураш", шунингдек, "Инсон ҳуқуқлари ва эркинлигини таъминлаш учун кураши учун" берилади.
Нобель қўмитаси раиси Берит Рейсс-Андерсен лауреатни таништирар экан, “бу йилги Тинчлик мукофоти ҳам ўтган йили Эронда аёлларга нисбатан камситиш ва зулмга қарши чиққан юз минглаб одамларга берилади” дея тушунтирди. “Намойишчилар қабул қилган шиор: “Аёл – ҳаёт – эркинлик”. Бу Наргес Муҳаммадийнинг фидойилиги ва меҳнатини мукаммал акс эттиради”, - деди у.
Эрон ҳукумати Наргес Муҳаммадийни 13 марта ҳибсга олган ва у беш марта айбдор деб топилиб, жами 31 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ҳуқуқ ҳимоячиси ҳамон қамоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Банк тизими коррупциядан холими?
- Бугун, 17:13
- Самарқанд
Озарбайжон ННТлари - Самарқандда
- Бугун, 14:09
- Самарқанд