"Толибон" Гилманд вилоятидаги телекўрсатув марказини эгаллаб олди

Бу ҳақда Tolo News хабар берди ва Гилманд провинцияси оммавий ахборот воситаларининг чиқиши бутунлай тўхтатилганлигини билдирди. Манбаларга кўра, ходимлар охирги икки кун бинода бўлмаган.

Лашкаргах - Афғонистоннинг жанубидаги, энг йирик Гилманд провинциясининг пойтахти. Ҳукумат кучлари республиканинг 15 вилоятида, жумладан Қандаҳор, Ҳирот, Бадгис, Гилманд, Нимрузда "толибон"лар билан жанг олиб бормоқда.

Расмийлар хабарига кўра, хавфсизлик кучлари бир суткада 455 радикални ликвидация қилган. «Толибон» ҳам Парвон ва Нангарҳардаги ярадор аскарлари ҳақида маълум қилди.

Мамлакатда ҳукумат кучлари ва қишлоқларнинг муҳим ҳудудларини эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга ҳужум бошлаган радикал ҳаракат ўртасида қарама-қаршилик авж олмоқда. Мамлакатдан Америка қўшинлари чиқиб кетиши билан беқарорлик кучайди.

Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили, Ташқи ишлар вазирлигининг Иккинчи Осиё департаменти директори Замир Кабулов илгари таъкидлаганидек, «Толибон» сиёсий муросага тайёр ва уларнинг элитаси "урушга тўйди". Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги бу баёнотга қўшилмади ва Дохада шартнома имзолангандан сўнг, жангарилар ҳужжат қоидаларини, хусусан, зўравонлик миқёсини камайтириш мажбуриятини изчил бузганини таъкидлади.