Толибонлар Афғонистонда 8 нафар тинч аҳолини ўлдирди

Толибон экстремистик гуруҳи (Ўзбекистонда тақиқланган) жангарилари Афғонистоннинг шимолида жойлашган Балх вилоятида саккиз нафар тинч аҳолини ўлдирди. Бу ҳақда Tolo News телеканали хабар берди.

Хабарда келтирилишича, ўтган куни кечқурун жангарилар вилоятнинг Шолгара қишлоғидан оддий фуқароларни олиб қочган.

“Толибонлар камида саккиз нафар тинч аҳолини отиб ташлашди”, дея вилоят полицияси раҳбари вакилининг сўзларини келтирди Tolo News.