Тўлов қилиш тизими осонлашди
Давлат хизматлари учун тўланадиган тўловлар тўлов тизимлари орқали амалга оширилиши коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилиши билан бирга Давлат хизматлари тизимининг янада шаффоф бўлишини таъминлайди.
Ҳозирги кунда Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатилган хизмат учун қанча тўлов тўлаш лозимлиги ҳамда тўланган пул ҳақида СМС-хабар фуқаронинг телефонига келиб тушади.
СМС-хабарлар 2 тилда: ихтиёрингизга кўра ўзбек ёки рус тилларида келади. Хабарда амалга оширилиши керак бўлган тўловнинг инвойс рақами ва белгиланган миқдори кўрсатилган бўлади.
Давлат хизматлари марказларида кўрсатиладиган хизмат учун тўловлар мамлакатимизда мавжуд барча электрон тўлов тизимлари – Click, Payme, Upay, Paynet, Uzcard, Oson, Websum банклар мобил тўлов иловалари орқали амалга оширилиши мумкин.
Давлат хизматлари учун “Upay”орқали тўловни амалга ошириш тартиби.
Давлат хизматлари марказлари кўрсатган хизматлар учун “Upay” тизими орқали онлайн тўлов қилиш тартиби қуйидагича:
Давлатхи зматлари учун онлайн тўловни амалга оширишга “Upay” тизими саҳифаси орқали ўтилади ҳамда бизга берилган инвойсни киритиб тўловни амалга оширишимиз мумкин.
Давлат хизматлари учун “PayMe” орқали тўловни амалга ошириш тартиби
Давлат хизматлари марказлари кўрсатган хизматлар учун “PayMe” тизими орқали онлайн тўлов қилиш тартиби қуйидагича:
Юқоридаги саҳифадан Давлат хизматлари агентлиги менюсига ўтамиз ва инвойс рақамини киритиш орқали тўловларни амалга оширишимиз мумкин.
Давлат хизматлари марказларига ишингиз тушган лекин у ерда навбат кутишга вақтингиз йўқми?
Энди бунинг ечими осон www.davxizmat.uz сайтига киринг ва олдиндан навбатга ёзилиш хизмати ёрдамида ўзингизга қулай бўлган вақтни ва ўзингизга яқин бўлган Давлат хизматлари марказини танланг.
Давлат хизматларини уйдан чиқмасдан олмоқчимисиз?
Унда буни электрон рақамли имзо ёрдамида Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширишингиз мумкин.
Бунинг учун my.gov.uz саҳифасига киришингиз ва у ердаги мавжуд хизматлардан фойдаланишингиз мумкин.
Электрон рақамли имзо – давлат идоралари билан ўзаро муносабатни ўрнатишда жисмоний ёки юридик шахсга электрон хатти-ҳаракатларини тасдиқлаш учун зарур бўладиган, масъул давлат органи томонидан тақдим этилган, электрон рақамли имзо ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо. Содда тилда айтсак, бу – шахснинг рақамлардан иборат электрон имзоси ва унинг кучи шахснинг қўлда чекилган имзосига тенглаштирилади.
Воҳид ЖУМАНОВ.
Давлат хизматлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бош маслаҳатчиси.