Толстойнинг ракетаси ва лазери

Рус ёзувчиси Алексей Толстой ўзининг «Аэлита» ва «Инженер Гериннинг Гиперболоиди фантастик романларида ҳали одамзотнинг тушига ҳам кирмаган воқеаларни ёзади. Буни қарангки, бугунги кунга келиб, ушбу хаёлот маҳсуллари реал воқейликка айланди.

«Аэлита»да граф ёзувчилардан биринчи бўлиб «Марсга учишни тасвирлайди: китоб қаҳрамонлари Метислав Лос ва Лександр Гусев ҳали 1923 йилда ўзлари ясаган ракетада, инсон худди шундай космик кемада космосга учишидан салкам 40 йил аввал фазога учишади. Инженер Гариннинг гиперболоиди»да эса ёзувчи ХХ аср бошларида жанговар лазер ҳақида ёзади. Ваҳоланки, ушбу соҳада ишланмалар фақат 1960 йилга келибгина пайдо бўла бошлаган эди. Ушбу қурол прототипларига эса ХХ аср охирига келиб техник ривожланган мамлакат армиялари эга бўлишди.

Шуниси ҳайратланарлики, ёзувчи хаёлоти маҳсулини бугунги кунга келиб биз ўз кўзимиз билан реал кўриб турибмиз.

Т.МУРОД тайёрлади.