Топинг-чи, бу қайси ФҲДЁ бўлими?
– Кечирасиз, опа, келин-куёв бўлимида ким ишлайди?
– Хонасида йўқми?
– Эшик қулфланган экан.
– Тақиллатиб кўринг-чи.
– Ҳеч ким йўқ.
– Ичкаридан қулфлаб қўяди. Нафиса опа деб чақирсангиз чиқади.
***
Соат 09:03 да:
– Мудира қачон келади?
– Кутиб турсангиз, 15-20 дақиқада келади.
Соат 10:07 да:
– Ишдан бир соатга жавоб олиб келганман, опа. Мудира билан гаплашиб кўринг-чи, қачон келишини аниқ билайлик.
– Ҳозиргина гаплашдим, йўлда экан, келиб қолади.
Соат 11:25 да:
– Келяпти деганингизга икки соатдан ошди. Ўттиздан ортиқ одам шунча пайтдан буён кутиб турган бўлса, келадими ўзи?
– Кутиб туринг, яна гаплашиб кўрай-чи.
– ...
Соат 12:10 да:
– Кечирасизлар, кечирасизлар, йиғилишда эдим, шунга бироз кеч қолдим-да.