Тошбақанинг узоқ яшашига сабаб нима?
Табиийки, бу савол нафақат ҳайвонот дунёсига қизиқадиган, балки кўпчилик оддий одамларни ҳам қизиқтиради. Биламиз: тошбақа одамдан икки марта узоқ яшайди. Гренланд кити, акуласи, ара тўтиқуши ҳам шундай. Масалан, тошбақа (оғирлиги 120-250 кг.) икки юз йилгача яшаши мумкин.
Гап шундаки, у совуқ қонлилар типига мансуб бўлиб, модда алмашинуви бошқача кечади. Агар иссиқ қонлилар дам олганда жуда кўп қувват сарфласа-бу доимий ҳароратни сақлаш учун зарур. Тошбақа эса шундай заруратдан холи.
***
Китоб кимга насиб этади?
«Литфонд» кимошди савдоси уйининг хабар беришича, «Игорь полки ҳақида сўз” асари 3,4 миллион рублга сотилган.
Китоб биринчи марта 1800 йил охирида Москвада 1,2 минг нусхада нашр этилган. 1812 йил ёнғинда оригинал қўлёзма ва нусханинг катта қисми ёниб кетган. Биринчи нашрнинг ҳозирда 70 нусхаси сақланиб қолган.
Т.Шомуродов тайёрлади.