ТошДАУ Самарқанд филиали ақлли қишлоқ хўжалиги соҳасида кореялик ҳамкорлар билан келишув имзолади
Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали директори Ш.Ҳасанов Кореянинг Халқаро ўсимликчилик институти президенти Ёнг Беом Леe ва GS BiO компанияси директори Ми Кюнг Ким билан ақлли қишлоқ хўжалиги (smart farm)да ўзаро уч томонлама ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади.
Келишувга биноан томонларнинг манфаатларидан келиб чиқиб, биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, шунингдек, ақлли қишлоқ хўжалиги (smart farm) шароитида картошканинг элита уруғлик туганакларини етиштириш технологиясини такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда томонларнинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб, буюртмалар ва лойиҳанинг муваффақиятлари муҳокама этилди.
Жанубий Кореядан келган меҳмонлар филиалда картошка туганакларини етиштириш учун қуриладиган ин-витро лабораторияси жойи ва шарт-шароитлар билан танишди.
Шунингдек, меҳмонлар Оқдарё тумани Барака массивидаги “GS BiO -Samarkand” корхонаси фаолиятини кўздан кечирди.