Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бошланди

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, марказий идоралар раҳбарлари, маҳаллий ва чет эл оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда.

Мажлисни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери Н.Исмоилов очди.

Дастлаб парламент палаталарининг қўшма мажлисини ўтказиш бўйича Муваққат котибият сайланди.

Сўз Президент Шавкат Мирзиёевга берилди. Давлатимиз раҳбари мамлакатимизни тараққий эттириш бўйича истиқболдаги устувор вазифаларга бағишланган маъруза қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, парламент палаталари қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди тасдиқланади, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури муҳокама қилинади.