Тойлоқдаги дорихонада 671 дона кучли таъсир қилувчи дорилар аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда дорихоналардан бирининг фуқарога 120 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланган.
Ушбу дорихонадан 9 хил турдаги 671 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.