Тойлоқлик фуқаро 30 минг дона пақилдоқ сотаётганда ушланди
- 25.12.2020 18:30
- 189
- Самарқанд
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, вилоят Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Тойлоқ туманида тезкор тадбир ўтказди.
Натижада, фуқаро А.Х. ўзига тегишли бўлган, умумий қиймати 6 миллион сўмдан зиёд “Британик” ёзувли, жами 30 минг дона пиротехника воситаларини сотмоқчи бўлган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинган.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Дарвоқе, шу кунларда пиротехникаларнинг олди-сотдисига қарши мутасаддилар томонидан мунтазам рейдлар ўтказиб келинаяпти. Агар бу йўлда биргаликда курашилмаса, қилинаётган ишлар самара бермайди. Энг катта масъулият, албатта ота-оналарда бўлади. Улар фарзандларини пақилдоқдан эҳтиёт қилишса, байрам ташвишсиз ўтади.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.