Тойлоқлик ўқитувчи вазир жамғармаси устамаси учун ўтказилган синовда юқори натижани қайд этди

Халқ таълими вазири жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамага даъвогар педагогларнинг саралаш имтиҳонлари натижаларига кўра, Тойлоқ туманидаги 57- умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Акмал Мансуров 100 фоизлик натижа кўрсатди.

Акмал Мансуров 2011 йилда Самарқанд давлат университетининг математика факультетини, 2013 йил шу олийгоҳнинг магистратурасини тамомлаган.

У 2022 йил давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” кўкрак нишони билан тақдирланган.

Педагогнинг 500 га яқин ўқувчилари олийгоҳларга юқори балл билан ўқишга қабул қилинган. Ўқитувчининг таъкидлашича, у 2019 йилда қўлга киритган “Миллий сертификат” туфайли ойлик маошига 20 фоиз устама олиб келади.

- Ўзимга ишонардим. Вазир жамғармаси учун ўтказилган имтиҳонларни шаффоф ташкил этганлиги учун ташкилотчиларга ташаккур, - дейди у. - Бугун мамлакатимизда билимга, ақлий меҳнат билан шуғулланаётган ёшлар, изланувчиларни қўллаб-қувватланаётганлигидан хурсандман. Келажакда ўз устимда ишлаб, таълим сифатини оширишга ваъда бераман. Вазир жамғармасининг иккинчи босқичидан муваффақиятли ўтсам, 1000 доллар маош оламан.

Вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.