Тойлоқлик қарздордан қирғизистонлик аёлга алимент пули ундириб берилди
Фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро суди ижро варақасига асосан қарздор Ш.С.дан ундирувчи Қирғизистон фуқароси А.Жапарованинг фойдасига икки нафар фарзандларининг таъминоти учун учдан бир қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган.
Бюронинг Тойлоқ туман бўлими давлат ижрочиси, Феруз Камаровга кўра, ушбу ижро варақа Бюронинг Тойлоқ туман бўлимига тушгач, давлат ижрочилари томонидан қарздорга ўз вақтида бартараф этмаслик оқибатлари бўйича тушунтириш берилган. Шундан сўнг, тўланмаган қарийб бир йиллик алимент қарздорлигини тўлиқ бартараф этилган.
Ундирувчи Қирғизистон фуқароси А.Жапарова Ўзбекистон МИБ ходимларининг ҳаракатидан мамнун бўлиб Бюронинг Самарқанд вилоят бошқармасига ўз ташаккурномасини ёзиб қолдирган.