Трамп 300 нафардан ортиқ ядро хавфсизлиги ходимларини ишдан бўшатди

Бу қисқартириш Энергетика вазирлигидаги ишдан бўшатишнинг катта тўлқинининг бир қисмидир, дея хабар беради CNN манбалари. 

Агентлик суҳбатдошларининг таъкидлашича, Трамп маъмурияти расмийлари “афтидан агентлик АҚШ ядро қуролларини назорат қилишини билмаганга ўхшайди”. Ишдан бўшатилганларнинг баъзилари ядро қуроли ишлаб чиқариладиган объектларда ишлаган, дея таъкидлайди телеканал. 

Бундан ташқари, ишдан бўшатилганлар орасида АҚШ Миллий Ядро хавфсизлиги бошқармаси штаб-квартираси ходимлари ҳам бор.