Трамп БРИКСга қарши: АҚШ президенти ушбу блокдаги мамлакатларга қўшимча тарифлар жорий этиш билан таҳдид қилмоқда

"БРИКСнинг Америкага қарши сиёсатига амал қилган ҳар қандай давлатга 10 фоиз қўшимча тариф қўйилади. Бу сиёсатдан истисно бўлмайди", — деб ёзди Доналд Трамп ижтимоий тармоқларда.

БРИКС - бир неча давлатларнинг бирлашмаси бўлиб, блок ўз номини 2010 йилда Жанубий Африка қўшилганидан кейин таъсисчи мамлакатлар (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой)нинг бош ҳарфларидан олди. Кейинчалик Эрон, Миср, БАА ва Эфиопия ҳам қўшилди. Бироз вақт ўтгач, Туркия ва Озарбайжон БРИКСга аъзо бўлиш учун ариза топширди.

Трамп аввал ҳам блокни танқид қилган. Жорий йилнинг февралида у БРИКС мамлакатларига “агар доллар билан ўйин ўйнашни хоҳласалар” 100 фоиз тариф билан таҳдид қилган. У бу борада Россияни алоҳида ажратиб кўрсатмади, бироқ айнан Москва, қисман Ғарб санкцияларига қарши туриш шароитида сўнгги йилларда ташқи савдо ҳисоб-китоблари учун асосий валюта сифатида доллардан воз кечиш учун очиқ агитация олиб борди.