Трамп импичмент бўйича адвокатларини йўқотди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп АҚШ Сенатида импичмент иши бўйича мудофаа стратегиясини ишлаб чиқаётган бешта адвокатини йўқотди. Бу ҳақда 31 январь куни CNN хабар берди.

Илгари Трампнинг юридик гуруҳини бошқарган адвокат Дебора Барбье, Джонни Гэссер, Грег Харрис ва Жошуа Говард энди экс-президентнинг ҳимоя жамоасига кирмайди.

Таъкидланганидек, келишмовчиликнинг сабаби Трампнинг президентлик муддати тугаганидан кейинги импичментнинг қонунийлиги эмас, балки у ютқазган президентлик сайловлари сохталаштирилганлигини олдинга суриш истаги бўлиши мумкин.

Импичмент  жараёни 8 февралдан кейин бошланади. Резолюцияда ягона айблов моддаси – исёнга даъват этиш кўрсатилган. Трамп АҚШ тарихида икки марта импичмент эълон қилинган биринчи президент бўлди.

14 январь куни АҚШ Вакиллар палатаси Вашингтондаги тартибсизликлар учун Трампга кўпчилик овоз билан импичмент эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни Трампнинг тарафдор-намойишчилари Капитолий биносига бостириб кириб, Сенат залини ўраб олишди. Улар Сенат ва Вакиллар палатасининг сўнгги сайловлар натижаларини тасдиқлаш режалаштирилган кенгашни тўхтатишга муяссар бўлишди. Намойиш пайтида полиция қарийб 70 кишини ҳибсга олди, беш киши ҳалок бўлди.