Трамп Нью-Йорк штати касалхоналарида коронавирус билан касалланган беморлар сони камайганини маълум қилди

Коронавирус эпидемияси энг хавфли тус олган АҚШнинг Нью-Йорк штати касалхоналаридаги беморлар сони камайгани кузатилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп маълум қилди.

“Касалхоналардаги бўш ўринлар сонининг борган сари ортиши яхши аломат ҳисобланади. Биз 418 нафар шифокор, ҳамшира ва респираторли терапевтларни Comfort дала госпитали ва Javits конференц-марказидан Нью-Йорк штати касалхоналарига юбордик. Бизда керагидан ортиқ касалхона, бўш ўринлар мавжуд. Жуда яхши!” деб ёзди Трамп твиттер саҳифасида.