Трамвай Сиёб бозоригача қатнайди

Трамвай линиясидан фойдаланиш бўйича давлат корхонаси дирекцияси раҳбари Файзулла Муртазоевнинг айтишича, мазкур йўналиш учун трамвайлар келтирилган. 18 та бекатнинг деярли барчаси тайёр. Узунлиги 5 километрни ташкил этувчи мазкур линияда трамвайлар 7 дақиқа оралиғида ҳаракатланади. Вокзалдан Сиёб бозоригача ҳаракатланиш вақти 20 дақиқани ташкил этади. Бугундан трамвайларнинг синов ҳаракатлари бошланади.
Корхона зиммасида трамвай йўналишининг 23,4 километр узунликдаги Буюк Ипак йўли кўчасидан (Спитеман шоҳ ҳамда Нарпай кўчалари орқали) Кимёгарлар қўрғонигача бўлган учинчи тармоғи қурилиши билан боғлиқ вазифалар турибди. Бунинг учун шаҳарга 42 трамвай ва керакли ускуналар келтирилади.