Туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи ходимларга сертификат берилди

Шу йилнинг февраль ойидан бошлаб «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида туризм соҳасида банд бўлганлар учун уларда сифатли ва халқаро талабларга мос равишда хизмат кўрсатиш кўникмаларини шакллантириш бўйича махсус курслар ташкил этилган.

Бугунги кунга қадар бундай ходимлардан 277 нафар, яъни 138 нафар меҳмонхона ва 139 нафар ресторан ходимлари ўқитилди.

Яқинда маданий мерос объектларида ишловчи 69 нафар ходим учун ташкил этилган ўқув-курслар якунланди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бошлиғи Р.Қобилов ва Туризм ва маданий мерос вазирлиги бошқарма бошлиғи А.Эштоев тингловчиларга сертификатлар топширди.

Вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ахборот хизмати.