Туркия ва Ўзбекистон ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга чиқмоқда

Анқара шаҳрида Туркия маданият ва туризм вазирининг ўринбосари Надир Алпаслан ва Ўзбекистон Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаламовлар ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Туркия – ўзларининг бой тарихи, маданий ютуқлари ва ислом цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаси билан ажралиб турувчи икки дўстона давлат. Икки томонлама муносабатлар нафақат сиёсий ва иқтисодий соҳаларда, балки туризм йўналишида ҳам изчил равнақ топмоқда.

Учрашувда Надир Алпаслан туризм бугунги кунда давлатларимиз ўртасидаги мулоқот, маданиятлар яқинлашуви ва халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамловчи муҳим воситага айланганлигини, шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия ўртасида туризм соҳасидаги яқин ҳамкорлик ана шу мақсадларга хизмат қилаётганлигини таъкидлади.

Учрашув якунида Туркия Ўзбекистон билан туризм соҳасидаги мавжуд халқаро тажрибаларини алмашишга ҳамда мавжуд тўғридан-тўғри авиақатновлардан унумли фойдаланган ҳолда зиёрат туризми, этнотуризм ва гастрономик туризм йўналишларида янги туристик йўналишлар ишлаб чиқишга ҳамда келгусида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга доир лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олди.