Туркияда Самарқанд актёрлари тақдирланишди

22 апрель куни фестиваль доирасида Самарқанд вилоят мусиқали драма театри танловга таклиф этилди. Вилоятимиз театри жамоаси томонидан "Кўчки" спектакли намойиш этилди. Спектаклни Туркия жамоатчилик вакиллари, маданият ва санъат намояндалари ва мухлислар мароқ билан томоша қилишди.
 

Спектакль  намойишидан сўнг, сўзга чиққанлар ўзбекистонлик санъаткорлар маҳоратига юқори баҳо беришди. Хусусан, асар муаллифи Тунжар Жужан ўғли "Кўчки" воқеаларининг айнан шу ўлкада содир бўлганлиги ва  Самарқанд театри ижодкорлари фестивалга келиб, бу асарни шу ерда ижро этгани унутилмас воқеа бўлганини эътироф этди.


 

Фестиваль ташкилий қўмитаси аъзолари томонидан театр жамоасига «Халқаро анжуманда муваффақиятли иштирок этгани учун» дипломи ва статуэткани тантанали равишда топширди.