Туркияда Имом Бухорий асарининг ноёб қўлёзмаси нусхаси топилди

Айни кунларда Тошкент шаҳридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Буюк алломалар сиймосини яратиш лойиҳалари ва уларни халқаро даражада оммалаштиришнинг долзарб масалалари” мавзуида ҳафталик давом этмоқда.

Ҳафталик тадбирларида Туркияда Имом Бухорийнинг «Саҳиҳи Бухорий» қўлёзмаси нусхаси кашф этилгани маълум бўлди. 

Памуккала университети кутубхонасида сақланувчи бу асарнинг ёши 825 йилга тенг бўлиб, қадимий нусха сифатида жаҳондаги муҳим маданий меросга қўшилган. Ҳафталик давомида бошқа ноёб асарлар ҳам тақдим этилмоқда.

Одамлар орасида «Саҳиҳи Бухорий», «Ал-Жомеъ Ас-Саҳиҳ» каби номлар билан танилган ушбу китоб айрим манбаларда Қуръони каримдан кейинги энг ишончли ва саҳиҳ китоб эканлиги ҳақида маълумотлар бор.