Туркияга киришга тақиқни бекор қилиб бермоқчи бўлган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди
- 01.05.2020 16:21
- 79
- Жиноят ва жазо
Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида яшовчи С.Г. таниши О.М.нинг Туркия Республикасига киришга қўйилган чекловни олиб ташлашда ёрдам беришини айтиб алдаб, унинг 300 АҚШ доллари ва 950.000 сўм пулини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошлоқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йи