Туркиянинг “Laventhe” ансамбли Самарқандда концерт берди
Самарқанд ихтисослашган санъат мактаби концерт залида Туркиянинг “Laventhe” ансамбли концерт дастурларини намойиш этди.
- Ўзбекистонга тўртинчи бор келишим, - дейди ансамбль продюсери Содик Кириче. - Юртингиз нафақат тарихий масканлари, балки санъати билан ҳам бизни мафтун этди. Қўшиқларимни асосан танбурда ижро этаман. Ўзбекистонда ҳам танбур қадимий миллий чолғу асбобларидан бири ҳисобланади. Сизларда тўлиқ нотада чалинса, бизда ярим нотада чалинади. Олдин Бухорода концерт дастурларимизни намойиш этдик. Сурхондарёда ҳам концерт беришни режалаштирганмиз.
Туркиялик истеъдодли санъткор ўз чиқишлари билан нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сайёҳларнинг ҳам қалбидан жой эгаллади.
Н.ЖОНТЎРАЕВА.