Самарқандда норуда фойдали қазилмани қазиб олган шахслар "иш"и фош этилди

Ушбу ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланди.
“J.Q.” МЧЖ масъул шахслари “Илонсой-1” қум конидан ажратилган ҳудудидан ташқарида махсус техникалар ёрдамида 11,2 минг метр/куб норуда фойдали қазилма ҳисобланган табиий қум хом ашёсини ўзбошимчалик билан қазиб олган ва давлат манфаатига 2,8 млрд сўм зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) ва 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.