Туркманистонда навбатдан ташқари Президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда 

Бугун, 12 март куни соат 7:00 дан Туркманистонда Президентлик сайлови бошланди.

Мамлакат сайлов комиссияси томонидан 9 нафар номзод рўйхатга олинган. Номзодларнинг 3 нафари партиялар, 6 нафари фуқароларнинг ташаббус гуруҳлари томонидан илгари сурилган.

Шу йилнинг 11 февраль куни Гурбангули Бердимуҳамедов эндиликда Халқ маслаҳати раиси сифатида сиёсий тажрибасини мамлакат тараққиётига сарфлаш, ўз ўрнини ёш кадрларга топшириш ниятини маълум қилганди.   

Бугунги сайловда номзодлар орасида Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли — Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Сердар Бердимуҳамедов ҳам бор. 

Сайлов участкалари 19:00 гача ишлашни давом эттиради, шундан сўнг овозларни санаш бошланади.