Уч йилда Самарқанд лалми ер майдонларида 9,3 минг гектар токзор барпо этилди

Узумчилик қишлоқ хўжалиги тармоқлари орасида энг сердаромад соҳалардан ҳисобланади. Узум ҳосилини қайта ишлаб, майиз ёки шароб ҳолида экспортга чиқариш доимо харидоргир маҳсулотлар сирасига киради.
Шу боис соҳани ривожлантириш учун ўтган уч йилда Самарқанд вилоятида лалми майдонларнинг ўзлаштирилиши натижасида 9,3 минг гектар токзор ташкил этилди. Узум ҳосилдорлигини ошириш учун 2 минг гектардан ортиқ майдонда шпаллер ўрнатилиб, узум етиштириш кўрсаткичлари оширилди.