Украинада иссиқлик электр станцияси қувватларининг 90 фоизи тўхтади

Украина давлат иссиқлик электр станцияларида 23 та энергоблокдан атиги 3 таси ишламоқда. Уларнинг бир қисми кўмир етишмаслиги сабабли тўхтатилган, дея хабар беради «УНИАН» агентлиги.

"Кўмир тақчиллиги туфайли рекорд даражадаги 14 та энергоблок ишламаяпти. Яна 6 таси таъмирлаш босқичида. Давлатга қарашли 23 та иссиқлик электр станциясидан бор-йўғ 10 фоизини ташкил этувчи 3 таси ишламоқда», деб ёзади газета «Укрэнерго»га таяниб.

Кузда Украинада электр энергиясини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган энергия ресурслари танқислиги юзага келди. Мутахассислар буни жаҳон бозорида газ нархининг ошиши, шунингдек, мамлакатдаги кўмир захираларининг тугаши билан боғлашмоқда.

Олий Раданинг энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги қўмитаси раҳбари Андрей Герус аввалроқ Россия 1 ноябрдан эътиборан Украина иссиқлик электр станцияларига кўмир етказиб беришни тўхтатганини маълум қилганди. Ушбу маълумотни Россия Федерацияси Иқтисодий ривожланиш вазирлиги тасдиқлади. Департаментнинг тушунтиришича, бундай қарор Россиянинг ўзида ушбу турдаги ёқилғига талаб ортиб бораётгани билан боғлиқ.