Ургут ва Паст Дарғомда аҳоли хонадонида ёнғин юз берди
- 30.11.2020 21:40
- 352
- Самарқанд
Бугун 30 ноябрь куни соат 00:50 да Ургут тумани Сўфиён маҳалласи, Чинор кўчасидаги хонадонларнинг бирида ёнғин юзага келди. Натижада уйнинг 20 кв.м. том қисми ва 900 килограмм сомон ёнган. Ёнғин келиб чиққан жойга 01:08 да ўт ўчириш гуруҳи етиб бориб, 02:23 олов ўчирилган ва уйнинг 100 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Ёнғинга очиқ оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик сабаб бўлгани айтилмоқда.
Паст Дарғом тумани Чимбойобод маҳалласи, Янгиравот қишлоғида ҳам бугун 00:50 ларда юзага келган ёнғинда фуқаро оғилхонасининг 60 кв.м. том қисми ва 1000 килограмм хашак ёнган. Воқеа жойига етиб борган гуруҳ соат 03:15да ёнғинни тўлиқ бартараф этган. Ёнғин сабаби ўрганилмоқда.
29 ноябрь куни Самарқанд шаҳри, Иштихон, Нарпай, Паст Дарғом туманларида ёнғин ҳолатлари келиб чиққан эди.
Самарқанд вилояти ФВБ ахборот хизмати.