Ургутда доривор ўсимликлар кластери ташкил этилди

Республикамизда доривор ва зиравор ўсимликларни етиштиришни кўпайтиришга қаратилган чора-тадбирлар асосида Ургут туманидаги “Қуёшли узумзори” фермер хўжалигида 50 гектар ер майдони ажратилиб, доривор ва зиравор ўсимликлар кластерига айлантирилди.

Бу аввало, юртимиз фармацевтика саноати учун хомашё тайёрлаш ва доривор ўсимликларни хорижга экспорт қилишга қаратилган. Ҳозирда ушбу кластерда доривор ўсимликлардан Гавзабон, Сассиқ коврак ва Қизилмия (ширинмия) доривор ўсимликлари кўпайтирилмоқда.

Ажратилган майдондан жорий йилнинг декабрь ойида 2 минг тонна доривор ўсимлик олиниб, 100 минг долларлик маҳсулотни экспорт қилиш режалаштирилган.

А.БЕРДИҚУЛОВ,

вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш бўлими бошлиғи.